Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚУМҚИШЛОҚ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2020-09-04 16:33:46    648

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 4 сентябрь куни 2-сектор раҳбари, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси И.Ходжаев Қумқишлоқдаги 37-мактабда ёшлар, шу жумладан мактаб битирувчилари вакиллари билан учрашди.

Учрашув аввалида сектор раҳбари мактаб очилишидан олдин мактабнинг янги ўқув йилига ўқитувчи-техник ходимларнинг санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоида ҳамда талаблар бўйича тайёргарлик ҳолатларини кўздан кечирди. Шунингдек мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан қизиқди.

Очиқ мулоқот аввалида туман прокурори учрашувнинг мақсад-моҳияти ҳақида гапирди.

–Бу ерга Сизларни муаммо ва таклифларингизни ўрганиш учун келганмиз, –деди сектор раҳбари. – Фойдали ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз.

Учрашувда дарсларни онлайн ва анъанавий ташкил этиш, ишга жойлаштириш ва бошқа масалаларда таклифлар билдирилди.

Туман прокурори янги ўқув йили бошланишидан аввал ўтказилган сўров, бу борадаги жамоатчилик фикри ҳақида бафуржа қўшимча берди.

Ҳудудларда учрашувлар давом этяпти.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ