Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МАКТАБДАГИ САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ

×

 2020-09-04 13:09:58    703

PDF yuklash
Chop etish


COVID-19 пандемиси даврида Ёзёвон тумани ХТБга қарашли умумий ўрта таьлим мактабларининг фаолиятини ташкилаштириш бўйича санитария талаблари.

1. Мактаб очилишидан олдин мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ва мактаб ходимларининг санитария –гигиена ва эпидемияга қарши қоида ва талаблари бўйича тайёргарлик холатларини ўрганилади. Айниқса мактабнинг тоза ичмимлик сув таьминоти, қўл ювиш шароити (хар бир ўқувчи учун 0,5 л тоза ичимлик суви бўлиши ва  қўлини камида 20 секунд совунлаб ювиши учун етарли ва кенг сиғимли қўл ювгичлари бўлиши керак) ва мактабда кунлик жорий тозаловларни сифатли ўтказишилиши учун етарли хўжалик совуни, содаси ва зарарсизлантирувчи моддалар заҳираси етарли бўлишини таъминлаш. Мактабнинг барча педагог ва техник ходимлари тўлиқ профилактик тиббий кўрикдан ўтган бўлишлари ва COVID-19 га синама топшириб текширилган бўлиши керак. Мактаб ҳамширалари COVID-19 пандемиси даврида ишлаш бўйича ўқитилиши шарт. Бундан ташқари мактабнинг техник ходимлари профилактик дезинфекция тадбирларини ўтказиш бўйича тайёгарликдан ўтадилар ва ўтказилган инструктажлар махсус журналга (1-илова) қайд этилади.

2. Мактаб тўлиқ таьмирдан чиқарилганидан ва умумий тозалов ишлари ўтказилгандан сўнг, мактаб ҳудудида ва барча бинолар, коридорларида мукаммал дезинфекция ишлари 1%ли дезинфекцияловчи моддалар қўшилган ҳолда ўтказилгандан сўнг (мукаммал дезинфекция ўтказилган санаси, ким томонидан ва қандай зарарсизлантириувчи моддалар ишлатилган ҳолда ўтказилганлиги тўғрисида далолатнома бўлиши шарт) туман комиссиясининг хулосаси асосида мактаб очилади. Мактаб биносига киришда мактабнинг бошланғич ва юқори синф ўқувчилари учун кириш ва чиқиш эшикларини алоҳида қилиш, мактабга келиш ва танаффус маҳалини ҳам камида 15 – 30 минут вақт оралиғида  ўзгартириш.

3. Мактаб бошланишидан аввал қўл ювиш совунининг камида 5 кунлик заҳираси яратилиши, ҳамда ўқувчилар, ходимларга қўл ювиш воситалардан тўсиқсиз фойдаланиш имконияти берилиши керак. Бундан ташқари ҳар бир ўқувчига камида 2 граммдан дезинфекцияловчи моддаларнинг камида ойлик заҳираси бўлиши керак.

4. Мактаб ҳудудига кириш жойида мактабга келаётган ўқувчилар ҳимоя ниқобида ва  ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 м) сақлаган ҳолда келиб, контактсиз таъна ҳароратини ўлчаш учун мўлжалланган пирометр асбоблари (мактабда кўпи билан 300 нафар ўқувчига 1 та соз ҳолатда бўлган пирометр бўлиши керак) орқали ўқувчиларнинг таъна ҳарорати ўлчанади ва 370С дан ортиқ иситмаси бор ўқувчилар мактабга киритилмайди. Ушбу жойда мактаб ҳамшираси бошчилигида ва ҳар бир синфнинг раҳбарлари томонидан эрталабки “фильтр” ташкил этилади ва ушбу фильтрда ҳар бир ўқувчидан мавсумий юқумли касалликлар ва COVID-19 касаллик белгилари сўралади ва касаллик белгилари йўқ бўлса мактабга қабул қилинади. Мактаб биносидаги барча ўқув хоналарининг кириш эшиклари тутқичларини кам ушлаш мақсадида иложи борича очиқ ҳолатда туриш керак, ҳар бир синф ўқув хонасининг кириш эшигини синфнинг навбатчи ўқувчиси очиб, ёпишни ташкил этиш.

5. Ўқувчилар ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 м) сақлаган ҳолда мактаб биносига киришда  мактаб ходимлари ва ўқувчиларининг оёқ кийимларини тагини зарарсизлантириш учун дезинфекцияловчи моддаларга бўктирилган “Дезинфекцияловчи гиламча ” (кун давомида камида 2 – 3 марта дезинфекцияловчи моддаларга бўктирилади)га артиб, кейин қўлларини “Дозатор”ли антисептик (яьни бир босганда бир доза антисептик тушадиган) орқали қўл, панжа ва бармоқлари яхшилаб ишқаланади ва мактаб биноси ичида ўқувчилар ҳаракат йўллари белгиланади ва  “ўнг қўл қоидаси” асосида мактаб биноси ичида белгиланган  ўқув  хонасига (пандемия даврида ўқитиш тизими кабинет тизимидан воз кечилади ва ҳар бир синф учун алоҳида ўқув хона ажратилади) ҳаракатланади ва ўқув хонасига кириш эшиги олдига солинган нам латтага яна бир бор ўқувчилар оёқ кийимларини тагини артиб, фақат   ўзи учун белгиланган ўқув столига ўтиради. Мактабда ўқиш даврида ўқувчилар бир-бирлари билан қўл бериб, ўпишиб ва қучоқлашиб кўришиш тақиқланади. Бундан ташқари кун давомида оралиқ масофани сақлаган ҳолда юриш, бир-биридан сув олиб ичиш, бир-бирининг сумкасидан нон олиб ейиш ва х.к мумкин эмас.

6. Мактабда ўқитишни ташкил этишда “кабинет тизими” дан воз кечиш ва ҳар бир синф учун кун давомида 1 та ўқув хонада ўқишини таьминлаш, форточка ва фрамугалари бўлмаган дераза ромлари бор ўқув хоналарда ўқитишни таъқиқлаш. Бундан ташқари расм, меҳнат, металга ва ёғочга ишлов бериш ва ҳ.к дарсларни онлайн шаклига ўтказиш. Пандемия даврида мактабда оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш таъқиқланади.

7.  Ўқув хона қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт: яхши таъмирланган, етарли табиий ва сунъий ёритилган,  дераза ромларида етарли форточкалари ва ўқув хона деворида камида 2 тадан 20 Х 20 см ўлчамдаги табиий вентиляция тешиклари бўлган, хона ҳароратини ўлчаш учун хонадаги иситиш тизимига қарама-қарши томондаги деворга полдан 1,5 м баландликда ва девордан 3-5 см қочирилган ҳолда (девордаги постир чеккасидаги рекасига) хафвсизлик талаблари асосида ўрнатилган симобли термометр бўлиши, хонада алоҳида белгиланган жойда антисептик воситаси бўлиши, ўқитувчи ҳимоя ниқобида ва тиббий қўлқопда ва ўқувчилар тўлиқ ҳимоя ниқобида бўлиши ва ҳимоя ниқобларини ҳар 3 соатда, тиббий респираторлар ҳар 8 соатда  алмаштириш туришлари (агар ўқитувчини ҳимоя ниқоби докали бўлса, камида 6 қаватли ва ранги бўйича белгиланган бўлиши, чунки ҳар икки соатда уларни алмаштириб туришларини назорат қилиш учун 1 см кичикликда қизил, яшил, сариқ белги қўйиш керак. 2 соат ишлатиб бўлингандан сўнг, дезинфекцияловчи модда солинган идишга солиб қўйиши ва ишдан сўнг, уйига ювиш учун олиб кетиши керак) шарт. Бундан ташқари коридор ва ўқув хоналарда шахсий ҳимоя воситалари (ШХВ) дан тўғри фойдаланиш графиклари илиб қўйилган бўилиши, ҳамда ишлатиб бўлинган ҳимоя тиббий ниқоблари ва қўлқопларини йиғиш учун алоҳида жой ва қопқоқли полиэтилен идишлар ташкилланган бўлиши керак.

8. Мактабда дезинфекция ва тозалов ишлари: Пандемия даврида мактабда асосан тайёрлаш учун қулай бўлган, узоқ муддат сақланиши давомида ўз таъсир кучини йўқотмайдиган дез.моддалардан фойдаланиш мақсадга муофиқ. Мактабга келтирилган барча турдаги дезинфекцияловчи моддаларни, ювувчи моддалар (хўжалик совуни, содаси) қайд этиш журнали (2-илова) ва ушбу моддаларни сақлаш учун алоҳида қулфли хона ва зарарсизлантирувчи моддаларни тайёрлаш учун кенг сиғимли идишлар, соз ҳолатда бўлган автомакс дори пуркагичлари бўлиши керак. Таълим муассасаларида фойдаланиш учун дез.моддалардан натрий гипохлориди ва кальций гипохлориди; «АБК-экстра»;  «АБК-хлорактив»;    «Био-хлорактив»; «Супер-хлор»; 6.  «Жавель», ва таркибида хлор моддаси бўлган бошқа воситаларни ишлатиш мумкин. Дезинфекциялаш ва ювиш воситалари ва уларнинг эритмалари ўқувчилардан пана жойда сақланиши зарур.

Б.МИРЗААҲМЕДОВ,

вилоят санитария-эпидемиология назорат бошқармаси Ёзёвон филиали мудири.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ