Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОДАМЛАР ЯНАДА ЖИПСЛАШДИ

×

 2020-08-07 10:55:02    716

PDF yuklash
Chop etish


Мусибат одамларни жипслаштиради, деган азалий бир ибора бор. Давлатимиз, ҳукуматимиз раҳбарлари пандемия даврида халқимиз тушкунликка тушмасин, моддий ва маънавий қийналмасин, деб бор чора-тадбирларни кўраётир. Одамларга бинойидек яшаш, имкон даражасида меҳнат қилиш учун шароитлар яратиб берилмоқда. Шу боис қийин давр бўлишига қарамай одамлар шукроналик ҳисси билан яшамоқдалар.

Бунга биз Қорасоқол қишлоғининг Юқори маҳалласида бўлганимизда гувоҳ бўлдик. Туман марказий шифохонаси врачи Тошмуҳаммад Саримсоқов яхши ниятлар билан маҳалла марказига уч қаватли бино қурмоқда. Тадбиркор Зиёдахон Раҳмонова кредитга тикув машиналари олиб ўндан зиёд чеварларни бирлаштириб, одамлардан тушган буюртмаларни бажариш билан банд.

Маҳалланинг ишбилармон фуқароларидан Бунёджон Кимсанбоев янги озиқ-овқат дўкони ташкил қилиб, баҳолиқудрат халққа хизмат қилмоқда. Шу қишлоқда униб-ўсиб, оилали бўлган Мунисахон ва Жамилахон Ҳожиакбаровалар Қорасоқол ота қабристони атрофини ўраш учун маблағ ажратишиб, у ердаги ишларга бош-қош бўлишмоқда.

 —Бу офат одамларимизни янада жипслаштирди, — дейди маҳалла раисининг ободончилик, тозалик ва тадбиркорлик бўйича ўринбосари Ҳаётхон Қосимова. — Ҳатто четда меҳнат қилаётган фуқароларимиз ҳам ўзларидан орттириб қишлоқдошларига ёрдамлашмоқдалар. Россиянинг Иркутск шаҳрида меҳнат қилаётган қорасоқоллик йигитлар пандемия даврида қишлоқдошларимизга ёрдам бўлсин, деб 900 доллар юборишганди. Ана шу пулга озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиб, кам таъминланган оилаларни хабар олдик. Тадбиркор Нодиржон Низомов 20 та хонадонга бир қопдан ун тарқатди.  Куни-кеча “темир дафтар”да турган 49 та оиланинг 19 тасига 500 минг сўмдан пул, қолганларга озиқ-овқат тарқатилди. Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони талаблари асосида бирорта оила норози бўлмаслиги чораларини кўряпмиз.

Бундан беш-ўн йил илгари маҳалла гузари кўримсиз, одамлар қандай қилиб бўлсада, ўзини ўйлаб яшаб қолиш ҳаракатида эди. Бугун маҳалла гузари тобора обод ва кўркам бўлиб бормоқда. Одамлар ҳам яшаш тарзини янада яхшилаш учун баракали меҳнат қилиш кераклигини тушунган ҳолда олдинга интилиб яшамоқдалар.

Исҳоқжон КАРИМОВ.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ