Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЯРАШ-ЯРАШ БЎЛДИ

×

 2020-08-06 16:09:24    691

PDF yuklash
Chop etish


А.Абдуҳокимов 2020 йил 13 май куни соат тонгги 6:00 лар чамаси “МAN” русумли, 40 F 038 QА давлат белгили автомашинасини А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 366 километрида бошқариб кетаётиб, ўта чарчоқ натидасида рулда ухлаб қолади. Натижада у бошқарувни йўқотади ва ўзига нисбатан йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган А.Тошматовнинг бошқарувидаги “Исузу” русумли, 60Т 439 РA давлат белгили автомашинасини орқасидан бориб урилади. Оқибатда “Исузу” ҳайдовчиси А.Тошматов, йўловчилар Х.Нишонов ва А.Турсунов турли даражадаги тан жароҳатлари олишади.

Ҳайдовчи А.Абдуҳокимов хатосини ўз вақтиджа англаб етади ва жароҳат олганларда зудлик билан биринчи ёрдамни кўрсатади. Уларни йўловчи машинада тиббиёт муассасасига олиб бориб, то даволаниб муассасадан чиққунларига қадар моддий тарафдан ёрдам бериб, ҳолидан ҳабар олиб туради.

Барча етказилган зарарларни ўз вақтида ихтиёрий равишда қоплаган А.Абдуҳокимов ва унга бирор бир даъвоси бўлмаган жарбланувчиларнинг ярашув ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиб, иш материллари билан танишиб, жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди жиноят ишини тарафлар ярашганлиги муносабати билан тугатиш ҳақида ажрим чиқарди.

Натижада ўз вақтида айбини тан олиб уни ювишга киришган шахс судланган деган тамғадан сақланиб қолди.

Бегзод ҲАЙДАРОВ,

жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ