Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёзёвон тумани ҳокими Й.Ў.Бойигитовнинг онлайн брифиндаги нутқи

×

 2020-06-23 16:23:40    885

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум брифинг қатнашчилари!

Бугун дунёни коронавирус пандемияси ларзага солиб турган бир пайитда Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли бу балои-офат чекинмоқда.

Вилоятимизда коронавирус даҳшатини биз зёвонликлар биринчи бўлиб бошимиздан кечирдик. 16 нафар фуқароларимиз ушбу вирус билан касалландилар. Аввало Президентимиз, қолаверса вилоят ҳокимлиги ёрдами билан карантин қоидаларига қатъий амал қилганлигимиз туфайли коронавирус инфекцияни тарқалиб кетишига йўл қўйилмади. 

Мамлакатимизда 2020 йил 16 март кунидан короновирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган карантин жараёнида ва глобал инқироз ҳолатларида аҳоли, иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш борасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, даставвал пандемия даврида туманда коронавирус тарқалишини олдини олиш, соғлиқни сақлаш муассасаларини шайлигини таъминлаш мақсадида уларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан тиббиёт ва санитария  муассаларига 342.5 млн сўм маблағ йўналтирилди. Натижада, вилоят ҳамда туман ишчи гуруҳи сайи ҳаракати билан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида туманда аниқланган коронавирус кўрсаткичларини аҳоли ўртасида ортиб кетиши ҳолати олди олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан бюджет ташкилотларида ишловчи ишчи- хизматчиларда коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган фуқаролар учун жами бюджет ташкилотларида ишловчи ишчи-хизматчилар учун ўртача иш ҳақи тўлови сақланган ҳолда иш жойи орқали март-апрель ойи учун 266 нафар фуқарога 190.6 млн сўм маблағлар тўлаб берилди.

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сонини 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, 10 фоизга ошириш  юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар жараёнида жорий йилнинг март ойида нафақа олиб келаётган жами 2177 нафар оилаларни ҳисобга олган ҳолда апрель ойида нафақа олувчиларнинг сонини 10 фоизга, яъни 217 тага кўпайтирилди. Натижада ушбу қўшимча нафақа олувчилар учун бир ойлик 77 млн сўм қўшимча нафақалар ҳисобланиб тўланиши таъминлаб келинмоқда.

Шунингдек, пандемия даврида  соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемилогик осойишталик маркази томонидан жалб этилган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимларга ушбу даврларда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий этилди, Жумладан тиббиёт бирлашмасида ушбу тадбирларга жалб этилган 164 нафар  ходимлар учун 3 босқичда (14 кунликдан 3 та босқич) 208.5 млн сўм, санитария-эпидемилогик осойишталик марказига 3 боскичда (14 кунликдан 3 та босқич) 47 нафар ходимга 183.2 млн сўм жами 391.7 млн сўм маблағ учун талабномалар шакллантирилиб, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Тумандаги давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилишини таъминлаш мақсадида пандемия даврида вақтинча фаолияти тўхтатилган ижтимоий соҳа объектларидаишловчи ишчи-хизматчиларни қўллаб қувватлаш мақсадида март-апрель-май ойларига жами 10 миллиард 754 млн сўм иш ҳақи тўлаб берилди, Жумладан, 39 та умумтаълим мактабларига 8 млрд 835 млн сўм, 23 та мактабгача таълим муассасаларига 2 миллиард 051 млн сўм, 2 та ўрта махсус касб-ҳунар коллежига 152.6 млн сўм, 1 та спорт муассасасига 401.1 млн сўм, 3 та маданият соҳаси ташкилотларига 134.8 млн сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бўйича ижроси жараёнида жорий йилнинг март-июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш мақсадида  ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш март-апрель-май ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар янги муддатга давом эттиришлари учун 596 та хонадонга 365.5 млн.сўм қўшимча маблағлар жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан 2020 йил 1 июндан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшгатўлгунга қадар бола парваришибўйичанафақавамоддийёрдамолувчилар сони қўшимча 10 фоизга оширилди.Май ойида туманда жами 2394 нафар оилалар учун 965 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу Фармонга мувофиқ жорий йилнинг июнь ойидан 10 фоизга нафақа олувчиларнинг сони ортиши яъни 239 тагача қўшилиши ҳисобига қўшимча оширилган нафақа олувчилар учун бир ойлик қўшимча 85 млн сўм қўшимча ажратилиши ҳисоб–китоб қилиниб, июнь ойида ушбу кўшимча маблағлар ҳисоби билан  2611 та оила учун 996.5 млн сўмлик ижтимоий нафақалар ажратилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори  ижроси юзасидан тумандаги Санитария эпидималогия осоишталиги марказида фаолият юритаётган 35.5 штат бирлигидагитиббиёт ходимлари мавжуд бўлиб, 56.0 млн сўм қўшимча маблағ хисоб китоб қилиниб, тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Мухтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” ҳаракатига тадбиркор ва ҳомийлар томонидан хадя қилинган 14 турдаги 276 млн 500 минг сўмлик озиқ-овқат ҳамда хўжалик махсулотлари 1445 та кам таъминланган ва эхтиёжманд оилаларга етказиб берилди.

Карантин юмшаб, ҳаёт ўз изига тушмоқда. Лекин бу карантин тугади, дегани эмасда. Ортиқча эътиборсизликка берилиш, карантин қоидаларига риоя этмаслик, аҳоли орасида ёмон салбий ҳолатларга олиб келишга мумкин.

Биз ёзёвонликлар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда барча соҳаларда фаолиятимзни давом эттирамиз.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!

Брифингдан сўнг эсдалик учун суратга тушдик.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ