Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЙЎЛИДА

×

 2020-06-16 15:26:32    795

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокимининг 2020 йил 16 июндаги “2020 йилда ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни экиш учун аҳолига ер ажратиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан 584 гектар майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, аҳоли истеъмоли учун сабзавот махсулотларини етиштириш, етиштирилган махсулотларни ички бозорларда таннархини ошиб кетишини олдини олиш мақсадида ажратиладиган бўлди.

Ҳар бир секторда фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган майдонларини экин экишга имконияти бор оилалар учун 20 сотихдан ажратиб берилади.

Ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда ғалладан бўшайдиган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини ўз вақтида тўлиқ экиши, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди. Мисол, Янгибўстон, Янгиобод ҳудудида шоли экиш учун ер ажратилади.

Бу муҳим масалага бағишлаб, Ёшлик МФЙ ҳудудидаги “Фар.Қоракўл” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган майдонида амалий семинар бўлиб ўтди.

–Коронавирус пандемияси Ёзёвон учун катта имтиҳон бўлди, –дейди туман ҳокими Й.Бойигитов. –16 нафар фуқаромиз бу вирус билан касалланди. Учта маҳалла карантинни бошидан кечирди. Ўша оғир кунларда асосий юк фермер хўжаликлари зиммасига тушди. Халқимиз учун камарбаста бўлган фермерларга раҳмат. Чунки бизда саноат йўқ. Мана бугун ҳам фермерларимиз аҳоли учун ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратишяпти. Бу майдонларга озиқ-овқат махсулотлари экилади.

Ёшларга 0.5 гектардан ер ажратиляпти. Мош экилади. Уни ҳосилдорлиги 20 центнердан. Демак 1 тонна мош олади. Ҳозир баҳоси 12-15 минг сўм. Кузда 10 мингдан сотса, 10 миллион. Шу оилага даромад келади ва кам таъминланганликдан чиқарилади.

Ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига даҳлдор ташкилот мутасаддилари, МФЙ, ММТП раислари иштирокидаги семинарда вилоят ҳокимлиги котибият мудири У.Носиров иштирок этиб, бу масаланинг долзарблигини таъкидлади.

Ёшлик МФЙ ҳудудидаги 5 нафар ёшга берилган ерга кўпчилик дуоси билан шу куни мош экиш бошланди.

Бу хайрли ишлар озиқ-овқат хавфсизлиги йўлидаги қўйилган дадил қадамдир.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ