Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


5 июнь – Бутун жаҳон атроф-муҳит куни

×

 2020-06-04 14:27:30    1212

PDF yuklash
Chop etish


ЭКОЛОГЛАР БАЙРАМИ

Бутунжаҳон атроф-муҳит куни халқаро миқёсда нишонланадиган экологик саналар орасида мазмуни, моҳиятига кўра ўзгача касб этади. Мазкур сананинг халқ орасида экологлар байрами, дея юритилишининг ўзиёқ унинг экологик тақвимдаги бош байрам, барча эко саналарнинг асосийси, муқаддимаси эканлигини исботлайди.

Мазкур сана БМТ Бош Ассамблеясининг 1972 йил 15 декабрда ўтказилган 27-сессиясида таъсис этилган. Анжуманда шунингдек, янги ташкилий тузилма –Атроф-муҳит муҳофазаси бўйича БМТ Дастури – ЮНЕПга асос солинган. Шундан бери ЮНЕП раҳбарлигида ҳар йили бутун жаҳонда атроф-муҳит куни нишонланади.

Мазкур сана учун нега айнан 5 июнь санаси танланган, деган савол туғилади. Жавоб оддий: айнан 5 июнда Швеция пойтахти Стокгольмда БМТнинг Атроф-муҳит масалаларига бағишланган конфренцияси ўз ишини бошлаган эди.   

Стокгольм конфренцияси якунлари юзасидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ таъсис этилган экологик сана – Ер юзида истиқомат қилувчи барча инсонларни табиат муҳофазаси билан боғлиқ фаолиятга жалб этиш, кенг жамоатчилик онги-тафаккурида табиий ресурсларни асраш, улардан оқилона фойдаланиш орқали табиий бойликларни келгуси авлодларга безавол етказиш масъулиятини англатишга қаратилган.

Бутунжаҳон атроф-муҳит куни мазмун-моҳиятига кўра, инсоният олдида турган кенг кўламли ва чуқур илдиз отишга улгурган муаммоларга ечим излашга йўналтирилган сана. Атроф муҳит куни нафақат экологларнинг касб байрами, балки атроф-муҳит муаммолари хақида яна бир карра уйлаш, мулоҳаза юритиш фурсати ҳамдир.

Ҳеч кимга сир эмас, йилдан йилга сайёрамизда экологик вазият кескинлашиб бормоқда. Бугунги кунда тараққиёт сари одимлаётган, цивилизацияга интилаётган ҳар бир мамлакатда атроф-муҳит муҳофазаси учун жавобгар бир қатор ташкилотлар мавжуд. Бу тузилмалар доимий равишда табиатни муҳофаза қилишга доир турли хил акциялар ўтказиб келишади. Бундан ташқари, БМТ доирасида ҳар йили сувни, ҳавони ва бошқа табиат ресурсларини муҳофаза қилиш кунлари ўтказилади. Бу каби саналар муносабати билан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган кўплаб тадбирлар амалга оширилади. Бутунжаҳон атроф-муҳит кунида ҳам бутун дунё бўйлаб турли тадбирлар амалга оширилади. Бутунжаҳон атроф-муҳит кунида ҳам бутун дунё бўйлаб турли тадбирлар уюштирилади, бу эса инсониятнинг экология муаммоларига бефарқ эмаслигидан, табиат хақида қайғураётганлигидан дарак беради.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан бир неча йиллардан бери “Экоҳафталик” тадбири ўтказиб келинмоқда. Ҳафталик, биринчи навбатда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётида атроф-муҳит соғломлиги, мусаффолигининг аҳамияти борасида жамоатчиик хабардорлигини ошириш ва вилоятда атроф-муҳит муҳофазаси бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни ёритишга қаратилган. Бу йил ҳам бошқарма томонидан 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни куни муносабати билан ишлаб чиқилган дастурлар режасига мувофиқ, жорий йилнинг 31 май кунидан 6 июнгача  июнгача экоҳафталик тадбирлари ўтказилади. Бу йилги “Экология хафталиги”нинг дастури атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган бир қатор қизиқарли тадбирларни ўз ичига олади. Алоҳида айтиш жоизки, олдинги йиллардан фарқлироқ 5 июнь – Атроф-муҳит муҳофазаси куни арафасида бошқарма томонидан кўпроқ туризм соҳасига йўналтирилган тадбирлар, кўрсатувлар, рдиоэшиттиришлар режалаштирилиб, ўтказиляпти.

Фарғона вилоятида мавжуд 1037 та маҳалланинг 571 таси ёки 55 фоизи маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиш хизматлари билан қамраб олинган. Бу республика миқёсидаги ўртача кўрсаткичдан 11 фоизга кам. Вилоятда маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш кластерларини ташкил этиш масалалари муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирги кунда вилоятда санитар тозалов соҳасида 17 та ҳусусий бизнес вакиллари фаолият кўрсатмоқда.

Шуни хисобга олиб, республикада биринчи бўлиб вилоятимизда давлат ва хусусий шерикчилик асосида 11 та кичик саноатга асосланган чиқиндини йиғиш ва қайта ишлаш кластерлари ташкил этилади.

Бу ишларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорлари, молия манбалари ва шерикликни амалга ошириш механизми аниқ белгилаб олинди.

Она-еримизни сақлаб қолиш, инсонларни қашшоқликдан халос қилиш, иқтисодий юксалиш... буларнинг ҳаммаси битта кураш доирасида эришиладиган мақсадлардир. Иқлим ўзгаришига қарши кураш, чучук сув танқислиги, энергиянинг етишмовчилиги муаммоларини ҳал қилиш, бутун дунёда соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалаларни ечиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган барча саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз даркор. Бир муаммонинг ечими қолган барча муаммоларни ҳам ечишга ёрдам бериши лозим. 

Халқаро Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунини нишонлаш доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун жаҳон миқёсида долзарб бўлган экологик муаммолар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор этиб, шу муаммоларни ечишга дунё халқларини чорлайди. Йиллар оша мазкур кун 100 дан ортиқ мамлакатда нишонланиб, ҳозирда экологик муаммоларни ечишга ёрдам берувчи муҳим бир замин бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу кунда барча халқлар бирлашиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, она-еримизни асраб қолишга ўзининг шахсий ҳиссасини қўшиш имконига эга бўладилар.

Гулноза ТЎХТАСИНОВА,

вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи.

 

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ