Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҲУШЁРЛИК КУНДА КЕРАК

×

 2020-05-27 14:57:37    813

PDF yuklash
Chop etish


Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича туман комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида “Туман ҳудудида баҳор-ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан профилактик тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги масала кўрилди. Йиғилишни комиссия раиси, туман ҳокими Й.Бойигитов олиб борди.

Туман ҳокими Й.Бойигитов сўнгги кунларда республикамизда кузатилган фавқулодда вазиятларга қисқача тўхталиб ўтди. Хусусан, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд вилоятлари ҳудудида бўлиб ўтган кучли шамол натижасида кўплаб биноларнинг талофат кўрганлиги, коммуникация тизимларининг шикастланиши натижасида аҳоли хаёт фаолиятининг издан чиққанлиги, оқибатда эса минглаб фуқаролар бошқа ҳудудларга эвакуация қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, 1 май куни Сардоба сув омбори дамбасининг бузилиши натижасида юзага келгани сув тошқини оқибатида етказилган талофатлар жуда жиддий эканлиги, Сирдарё вилоятида бир неча аҳоли пунктлари сув остида қолганлиги, ҳатто қўшни Қозоғистон Республикаси ҳудудига ҳам ўз таъсирини кўрсатганлиги эслатиб ўтилди. Булардан ташқари, апрель ойининг охири ва май ойининг дастлабки кунларида кучли ёғингарчиликлар натижасида Республикамизнинг бир қатор вилоятларида кучли сел оқимлари юзага келган бўлиб, аҳоли яшаш уйлари, коммуникация тармоқлари жиддий шикастланиб, бир неча фуқаролар вафот этган.

Юқорида айтиб ўтилган ҳолатларни бартараф этиш, аҳолига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш шахсан Ўзбекистон Республикаси Президентининг назоратига олинган бўлиб, юртбошимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишларида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик борасида зарурий топшириқлар берилди.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник С.Умаров сўзга чиқиб, туманда амалга оширилаётган профилактик тадбирларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, туманнинг тегишли хизматларидан мутахассисларни жалб этган ҳолда  “Марказий Фарғона” сув омборининг техник мустаҳкамлиги ҳамда фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолати шунингдек, “Ёзёвонсой” сел ташлама сой ўзани ва кўприкларнинг ҳозирги кундаги тошқин сувларни ўтказиб юбориш имкониятлари ўрганиб чиқилганда, бир қатор камчилик

ва муаммолар мавжудлиги аниқланган.

“Марказий Фарғона” сув омбори атроф периметрининг 6 км қисми очиқ ҳолатда (темир панжара тўсиқлар билан ўралмаган, ҳозирда қўриқланмайди) бўлиб, сув омборининг дамба қурилиши ҳудудларига бегона шахс

ва фуқароларнинг хайвонларини кириб боришига тўсиқлар мавжуд эмас. Сув омборида фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда аҳолига хабар бериш воситалари мавжуд эмас. Мазкур сув омбори ҳали фойдаланиш учун қабул қилинмаган бўлсада, бугунги кунда 200 млн. м3 ортиқ сув мавжудлиги хавфсизлик масалаларини зудлик билан ҳал этишни тақозо этади.

Шунингдек, ҳар йили ёз мавсумида бир қатор йўналишларда фавқулодда вазиятлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг сон ортиши ҳам таъкидланди. Жумладан, ҳар йили ёз мавсумида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона Канали, Катта Андижон Магистрал Канали ва сойларда фуқароларнинг чўкиши кузатилиб тургани, бугунги кунда “Марказий Фарғона” сув омборида ҳам чўкиш билан боғлиқ аҳоли хавфсизлигини таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратишни тақозо этади.

Йиғилишда Комиссия аъзолари баҳор-ёз мавсумида фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш борасида ўз фикр

ва таклифларини билдириб ўтдилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан масъулларнинг ахборотлари,

2020 йил баҳор-ёз мавсумида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикасини кучайтириш ҳамда тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисидаги таклиф ва мулоҳазаларидан келиб чиқиб, йиғилишда тегишли қарор қилинди.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ