Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАКЛИФ ВА МУАММОЛАР ЖАВОБСИЗ ҚОЛМАЙДИ

×

 2020-02-11 18:30:07    1370

PDF yuklash
Chop etish


 38-мактабда туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари, подполковник Ҳожиакбар Тошпўлатовнинг ёшлар вакиллари билан учрашуви аввалида ўқувчилар томонидан тайёрланган кўргазмалар, чемпион ёшлар, ёш санъаткорлар чиқишлари, Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкилланди.

Фаоллар залида сектор ҳудудидаги мактаблардан келган ёшлар вакиллари, туман ташкилотлари мутасаддилари жам бўлдилар.

3-сектор раҳбари Ҳ.Тошпўлатов бугунги тадбир мазмун-моҳиятига тўхталиб, унда ёшларни фаол қатнашишга чақирди. Бу ерда айтилган таклифлар жавобсиз қолмаслигини таъкидлади.

–Ўғлим Абдужаббор Эргашев товуқ боқиб, гўшт етиштиради, –деди Фотимахон Хўжаева. –Ўз иши билан бўлиб, ўғлим учрашувга келолмади. Ҳар 45 кунда етилган товуқларни тадбиркорларга топширамиз. Бу товуқлар рацион асосида боқилади. Ем етказа олмай қолдик. Ем олишга кредит бўлса. Яна, табиий газ бор ҳудуддан товуқхона учун жой ажратилса.

–Спортнинг бокс турига қизиқувчилар кўп, –дейди 38-мактаб ўқувчиси Ҳусниддин Муҳаммадиев. –Лекин мактамизда бунинг учун спорт анжомлари ва мураббий йўқ. Ўзбек жанг санъати билан шуғулланяпмиз. Лекин бокс Олимпиада турига киритилган. Шароит бўлса, қани энди!!!

–Мактабимизда ошхона, тадбирлар ўтказиш учун фаоллар зали йўқ, –деди 28-мактаб ўқувчиси Ҳожирабону Хафизуллаева. –Ана шу муаммоларга ёрдам керак.

Шунингдек 38-мактаб ўқувчиси Гулшаной Абдуллаева лаборатория ва унинг жиҳозланиши, 28-мактаб ўқувчиси Шукрона Абдуллаева қизлар учун меҳнат хоналари ҳақидаги муаммоларни ўртага ташладилар.

Бу ерда айтилган барча муаммо ва таклифлар мутасаддиларга етказилди. Уларнинг ижросини Президентнинг тумандаги қабулхонаси раҳбари Ғайратжон Паттаев назоратга олинишини айтди.

Туман ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Хатамов кейинги учрашувларга маҳаллардаги ёшларни таклиф этиб, уларни эшитиш ва муаммоларини биргаликда ҳал этиш ҳақида сўз юритди.

Учрашув сўнггида бир гуруҳ фан олимпиадалари ғолибларига совғалар топширилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ