Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


АФҒОНЧИЛАР ЭЪЗОЗЛАНДИ

×

 2019-12-04 15:42:03    999

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда 176 нафар афғончи аскарлар истиқомат қилишади. Уларнинг 24 нафари II гуруҳ ногиронидир.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон Veteran жангчи ва ногиронлари Ёзёвон туман бўлими ва "Ватанпарвар" ташкилоти Ёзёвон автомобил мактаби ҳамкорликда афғон уруши жангчи фахрийлари ва ногиронлари иштирокида байрам тадбирлари ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Veteran жангчи ва ногиронлари Ёзёвон туман бўлими бошлиғи А.Абдуллаев, "Ватанпарвар" ташкилоти Ёзёвон автомобил мактаби бошлиқ ўринбосари О.Эгамбердиев, "Марказий Фарғона" газетаси бош муҳаррири А.Ҳудойқулов иштирок этишди. Тадбир очилиш маросимида сўзга чиққан А. Абдуллаев, А.Ҳудойқулов ва О.Эгамбердиев йиғилганларга кўрсатган хизматлари учун миннатдорчиликлар билдирдилар. Сўнгра Ёзёвон Автомобил мактаби ёпиқ тир биносида иштирокчилар ўртасида Ҳаво қуролидан ўқ отиш мусобақаси ўтказилди. Кўтаринки кайфият ва қизғин руҳда ўтган беллашувларда 3-ўринни 35 балл билан У. Тўрақулов ва Н. Каримовлар, 2-ўринни 37 балл билан М. Ҳакимов ва 1-ўринни 40 балл билан М. Йўлдашев эгалладилар. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрли ва дипломлар билан тақдирландилар.

Тадбирларнинг якуний қисми эса байрам дастурхонида давом этди. Байрамона дастурхонга ўзбекона палов тортилиб барчага хушнудлик улашди.

Тадбир якунида йиғилганлар ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ